Қиссаларнинг ғаройиби

  • Печать

 

 

 

Қисса ва хабарларнинг ғаройибидан яна бирини Бухорий ва Муслим Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.)дан ривоят қилишган.

Умар (р.а.) Набий (с.а.в.)га ҳузурларига киришга изн сўрадилар. У зотнинг ҳузурида аёллар суҳбатлашиб, саволлар сўрар, кўп гапириб, товушлари у зотнинг товушларидан баланд эди. Умар (р.а.) изн сўраганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларидан кетиб яшириниб олишга шошилишди. Шу пайт Набий (с.а.в.) киришга рухсат бердилар. Умар кириб келганларида, Набий (с.а.в.) кулар эдилар. Шунда: «Аллоҳ сизни кулдирсин, эй Расулуллоҳ, ота­онам сизга фидо, сизни нима кулдирди?» деди. Набий (с.а.в.): «Олдимда ўтирган анави аёлларга ҳайронман, сизнинг товушингизни эшитишлари билан тўсилиб олишга шошилишади!» дедилар. Умар (р.а.): «Эй Расулуллоҳ, албатта, сиз ҳайбатланишга ҳақлироқсиз», деди, сўнг аёлларга қарата: «Эй ўзларингга душманлар, мендан ҳайбатланасизлару, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ҳайбатланмайсизларми?» деди. «Ҳа, сиз дағалроқ ва қўполроқсиз». Яъни: «Сиз, раҳм­шафқатли Расулуллоҳнинг (с.а.в.) тескариси  – дағал ва қўполсиз», дейишди. Шунда Расул (с.а.в.): «Давом этинг, эй Ибнул Хаттоб, яъни уларнинг мужодалаларига ўзингиз кифоя қиласиз. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, сизга бир дарада кетаётганингизда Шайтон учраб қолса, сиз юраётган дарангиздан бошқа дарага қочиб кетади»